Спорт | 15:44 / 25.04.2016
1605
1 дақиқада ўқилади

Денисов Москва марказида ўзини таниб олган мухлисларга «Спартак»ка қарши ўйин чипталарини ҳадя қилади

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов РФПЛ 26-тур доирасидаги «Спартак»ка қарши учрашув учун чиқарилган тўрт дона чиптани мухлисларга совға қилмоқчи. Бугун унинг туғилган куни бўлиб, у шундай акция орқали мухлисларни хурсанд қилади.

«Темирйўлчилар» матбуот хизмати берган хабарга кўра, бунинг учун мухлислар Москва марказида сайрга чиққан Денисовни топишлари керак бўлади. Чиптани қўлга киритиш учун «фақат «Локо» паролини айтиш ҳам зарур бўлади.

«Тор (Денисовнинг лақаби) дерби учун чипталар билан сизни Хиёбон ҳалқаси атрофида кутади. Аниқ жой борасида «Локомотив» твиттери орқали хабардор бўлинг», дейилади клуб баёнотида.

«Локомотив» — «Спартак» учрашуви 30 апрель куни бўлиб ўтади.