«Фейеноорд» 12-марта Нидерландия Кубогида ғолиб чиқди
24 апрель куни футбол бўйича Нидерландия Кубоги финал учрашуви ўтказилди. Унда «Фейеноорд» «Утрехт»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Роттердамликлар клуби энди бу совринни 12 марта қўлга киритган жамоага айланди. Шунингдек, бу жамоанинг кейинги 8 йил давомида қўлга киритган илк соврини ҳисобланади.
Нидерландия чемпионатида (Эредивизия) «Фейеноорд» 32 турдан кейин 57 очко билан учинчи ўринда кетмоқда. Жамоа 78тадан очко тўплаб 1 ва 2-ўринларда кетаётган «Аякс» ҳамда «ПСВ»га етиб олиш имкониятига эга эмас.
Фейеноорд – Утрехт 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 42 Крамер, 1:1 – 51 Леувин, 2:1 – 75, автогол Беднарек.
Фейеноорд – Вермеер, Боттегин, Конголо, Карсдорп, ван Бек, Торнстра, Триндаде, Кюйт (Нелом, 89), Эль-Ахмади, Элиа, Крамер (Басажикўғли, 80).
Утрехт – Беднарек, Леувин, Кум (Йостен, 86), ван Марел, Летсхерт, Рамселар, Штридер, Янссен (Лигеон, 86), Людвиг (Бойманс, 76), Аллер, Баразит.
Огоҳлантиришлар: Леувин (30), Конголо (50), Торнстра (90).