Спорт | 12:24 / 25.04.2016
2020
1 дақиқада ўқилади
Гарет Бэйл: «Мен «Манчестер Сити»га қарши бир неча марта ғалабали ўйинлар ўтказиб улгурганман»
«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл 26 апрель куни «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛнинг ярим финали доирасида ўтадиган учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен бир неча маротаба «Манчестер Сити» жамоасига қарши ғалабали ўйинлар ўтказиб улгурганман ва бу жамоага голлар урганман. Албатта, бу жиддий рақиб, аммо жамоамиз финалга чиқиш учун қўлидан имкони бор барча ишни қилади.
Премьер-лига менга қар доим ёққан, ушбу мусобақани кузатишда давом этаман. Англияга ўйнаш учун қайтаётганим яхши бўлди. Энг асосийси – ғалаба билан қайтиш.
Бундай юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаганда фаворит бўлмайди. Уларни «Сток» устидан ғалаба қозонганини биламиз ва ўйинни интизорлик билан кутмоқдамиз», – дея таъкидлади Бэйл.