Фан-техника | 19:43 / 25.04.2016
2734
2 дақиқада ўқилади

Hyundai янги "Солярис"нинг прототипини кўрсатди

Hyundai компанияси Пекин автосалонига Verna Concept концептуал седанини олиб келди. Янги машина шу номдаги кейинги авлод модели кўриниши ҳақида тасаввур беради. Россияда "Верна" Solaris номи билан сотилади, бошқа баъзи бозорларда Accent деб номланади.

Тўрт эшикли машина трапециясимон радиатор панжара, ингичка бош ёруғлик фараси ва ёруғлик-диодли орқа чироқлар олди. Бундан ташқари, прототип ҳозирги моделдан ўзгача эшиклар ва модернизацияланган орқа стойка билан фарқланади.

Концепт-карнинг техник тафсилотлари ҳозирча берилмаган. Hyundai Verna’нинг серияли версияси Жанубий Корея ва Хитойда 2016 йилнинг 2-ярмидан, қолган бозорларда эса 2017 йилнинг бошидан бошлаб сотила бошланади.

Россияда ҳозирги Hyundai Solaris 1,4 литрли 107 от кучига эга ва 1,6 литрли 123 от кучига эга моторлар билан таклиф қилинади. Биринчи двигатель 5 поғонали "механик" ёки 4 диапазонли автомат узатмалар қутиси, иккинчи двигатель эса 6 поғонали механик ёки автоматик узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди.