Жаҳон | 17:52 / 25.04.2016
1464
1 дақиқада ўқилади

Кремль Обаманинг Сурияга ҳарбийлар юбориш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Барака Обанинг Сурияга 250 америкалик ҳарбийни юбориши тўғрисидаги эълонига изоҳ берар экан, россиялик ҳарбийлар Сурия ҳудудида қонуний ҳамда халқаро ҳуқуқ қоидаларига мутаносиб равишда сақланаётганини эслатиб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

"Бу ўринда фақат бир гапни таъкидлашимиз керак, Россия контингенти Сурия ҳудудида қонуний асосда бўлиб турибди. Сурия Араб республикаси ҳукумати расман мурожаат билан Россия ҳарбийларини чақирган", дейди у.

Бундан олдинроқ, Обама маҳаллий ҳарбийларнинг ИШИД террорчиларига қарши курашига ёрдам беришлари учун 250 нафар америкалик ҳарбийни Сурияга юборишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.