Жаҳон | 16:07 / 25.04.2016
1616
1 дақиқада ўқилади

Лавров 5 ой ичида Суриянинг янги конституциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия Суриянинг янги конституцияси БМТ талабидаги 6 ойдан ҳам тезроқ вақт ичида ишлаб чиқилишини истайди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"Биз бу жараён учун камроқ вақт сарфланишини ва 5 ой ичида Суриянинг янги конституцияси ишлаб чиқилиб, референдум ўтказилишини истаймиз", деган у Москвадаги матбуот анжумани вақтида.

Шу билан биргаликда вазир бу натижага эришиш учун "жим қараб турмаслик ва эшикларни ёпиб олмаслик" кераклигини таъкидлаган.

Бундан олдинроқ, Сурия бош вазири Воил ал-Халқи Дамашқ янги ҳукумат шаклланганидан кейин конституция бўйича референдум ўтказишга тайёрлигини билдирганди.