Спорт | 16:28 / 25.04.2016
1772
1 дақиқада ўқилади

«Милан» собиқ ҳимоячиси: «ЕЧЛ финалида «Реал» ва «Бавария» тўқнашувини кўришни истайман»

Италиянинг «Милан» ва Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Франко Барези Европа чемпионлар лигаси финалида «Реал» ва «Бавария» жамоалари ўзаро тўқнаш келишини исташини билдириб ўтди.

«Финалда «Реал» ва «Бавария» ўзаро дуч келишини истаган бўлардим. Уларни нафақат ўз жуфтликлари фаворити сифатида кўряпман, балки бу икки жамоа нисбатан чиройлироқ футбол намойиш этишади», — дея таъкидлаган Барези.