Москва вокзалларида видеомурожаат терминаллари пайдо бўлди
Москва вокзалларида, йўловчиларнинг видеомурожаат қилишларига имконият яратилди, деб хабар қилмоқда M24.ru портали «РЖД» темир йўл вокзаллари дирекцияси матбуот хизматига таянган ҳолда.
«Темир йўл вокзалларида видео орқали шикоят ёки бошқа мақсадда мурожаат қилиш учун терминаллар жойлаштирилди. Йўловчилар унинг ёрдамида темир йўл вокзаллари бошқарувига ўзларини қизиқтирган ҳар қандай масалада бевосита мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатларга жавоблар "РЖД" (Россия темир йўллари) сайтига жойлаштирилади», –дейилади матбуот хизмати хабарномасида.
Илк бешта терминал Ленинград (иккита) ва Қозон (учта терминал) вокзалларига ўрнатилган. Йил охиригача бундай терминаллар Москванинг барча темир йўл вокзалларида пайдо бўлади.
Ўз навбатида, Йўловчилар иттифоқи раиси Кирилл Янковнинг айтишича, йўловчиларни қизиқтирган масалалар, фақатгина вокзал фаолияти эмас, балки темир йўллардаги барча муаммоларга боғлиқ.