Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 06:45 / 25.04.2016
1302
1 дақиқада ўқилади
Норвегияда F-16 қирувчи самолёти одамлар бўлган томоша минорасини ўққа тутгани маълум бўлди
24 апрелда маълум бўлишича, F-16 қирувчи самолёти 13 апрелдаги отиш машғулотларида хато туфайли Норвегиянинг ғарбий соҳилбўйи яқинидаги Тарва оролида жойлашган томоша минорасини ўққа тутган. Бу пайт минорада 3 киши бўлган. Мўъжизагина туфайли қурбонлар бўлмаган.
Самолёт минорадан 500 метр нарироқда жойлашган нишонни пойлаши керак бўлган, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Бироқ, Норвегия қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари вакилининг айтишича, "нимадир издан чиққан".
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш