Жамият | 14:28 / 25.04.2016
1853
1 дақиқада ўқилади
Обама Лондонга сафари вақтида Роулинг хоним билан кечки овқатни бирга қилди
АҚШ президенти Барак Обама Лондонга сафари давомида англиялик таниқли ёзувчи аёл Жоан Роулинг билан кечки овқатни бирга ўтказган. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар тарқатган.
Матбуот учун ёпиқ ҳолда ўтган кечки овқат 23 апрель куни АҚШнинг Лондондаги элчихонаси ҳудудида бўлиб ўтган. 24 апрель куни ёзувчининг матбуот котиби унинг америкаликлар меҳмони бўлганини тасдиқлаган.
Бундан ташқари, кечки овқатда Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ҳам бўлган.
Роулинг хоним ва Обама аввал ҳам учрашишганди. Уларнинг илк учрашуви 2009 йилда содир бўлган. 2010 йилда эса ёзувчи Пасха байрами вақтида Оқ уйга ташриф буюрганди.