Иқтисодиёт | 14:39 / 25.04.2016
2260
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2899 сўмга етди

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 26 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 5 сўм 33 тийинга ўсиб, 2899 сўм 25 тийин этиб белгиланди.

26 апрелдан эътиборан 1 евро қиймати 3297 сўм 80 тийин (19 апрелдаги курсга нисбатан 1 сўм 82 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 43 сўм 78 тийин (19 апрелдаги курсга нисбатан 4 тийинга арзонлашган) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.