Қозоғистоннинг янги бош прокурори тайинланди
Қозоғистон Республикасининг собиқ бош прокурори ўринбосари Жакип Асанов Қозоғистон бош прокурори этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати твиттерда.
"Давлат раҳбари фармони билан Ж.Асанов Қозоғистон бош прокурори этиб тайинланди", деб айтилмоқда хабарда.
Аввал бу лавозимни Асхат Даулбоев эгаллаб келган.
"Давлат раҳбари фармони билан Даулбаев Асхат Қайзуллаевич бошқа ишга ўтаётгани сабабли Қозоғистон бош прокурори лавозимидан озод этилди", деб қўшимча қилинди Оқўрдада.
Жакип Кажманович Асанов 1963 йил Қизилўрдада таваллуд топган. С.М.Киров номидаги Қозоғистон давлат университетини "ҳуқуқшунослик" мутахассислиги бўйича якунлаган.
2012 йил 6 сентябрда Нурсултон Назарбоев фармони билан Қозоғистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган.
3-синф Давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади. Ҳуқуқшунослик фанлари номзоди.
Уйланган, учта фарзанди бор.