Жаҳон | 12:41 / 25.04.2016
1649
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон жанубида 5 магнитудали зилзила қайд этилди
Тожикистон жанубида, Афғонистон билан чегарага яқин ҳудуддаги Тоғли Бадахшонда 5 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геологик хизмати хабар тарқатган.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 02:43да маркази Ишкашим қишлоғидан 26 км шимоли-ғарбда бўлган зилзила қайд этилган. Унинг ўчоғи 113 км чуқурликда бўлган.
Зилзила талофатлари ҳақида маълумот йўқ.