Жамият | 19:16 / 25.04.2016
3527
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда майда дўл ёғди

25 апрель куни Тошкент аҳли баҳорга хос, кам учровчи табиат ҳодисасига гувоҳ бўлишди.

Тошкент шаҳрининг айрим туманларида момақалдироқнинг овозига жаранглаган, айрим туманлар, масалан, Сергели туманида чақмоқ ва дўл кузатилди.

Дўл туфайли экинлар зарар кўргани ёки бошқа оқибатлар ҳақида маълумот йўқ.

Суратлар Сергели туманидаги хонадонларнинг бирида туширилган.