Вазир: Сурия ўзига қўлланган молиявий санкцияларни бекор қилдириш бўйича ҳаракатларни бошламоқда
Расмий Дамашқ Суриянинг ташқи дунё билан молиявий операциялари бўйича қўлланган молиявий санкцияларни бекор қилиш ҳаракатларини бошлаган. Бу ҳақда Сурия бош вазири Воил ал-Халқига асосланиб РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.
Унинг айтишича, Суриянинг дунёдан узилиб қолмаслиги ва катта давлатларнинг қўллаб-қувватлашига эришилиши имкониятлари ўрганилмоқда. Сурия ҳукумати ташқи дунё билан алоқаларидаги молиявий санкцияларнинг бекор қилиниши бўйича режалар тузган.
Вазир шунингдек, Суриянинг "барча ҳамкор мамлакатлар билан муносабатларда молиявий тармоқ ташкил этиши, бу тармоқ орқали савдо, иқтисодий ҳамда молиявий соҳаларда ҳамкорлик қилиши" ҳақида гапирган.
Бундан олдинроқ, Сурия «АвтоВАЗ» билан ҳамкорлик бўйича диалогни тиклашга тайёрлиги маълум қилинганди.