Жамият | 18:05 / 26.04.2016
1833
1 дақиқада ўқилади

100 дан зиёд беморга жароҳат етказган стоматолог 8 йилга қамалди

“Қўрқинчи дантист” номи билан машҳурлашиб кетган голландиялик стоматолог 100 дан зиёд беморга жароҳат етказгани учун Францияда 8 йилга қамалди.

Маълум қилинишича, Шинон шаҳрида фаолият юритган Жакоб ван Ньероп беморларнинг соғлом тишини олиб ташлаган ва уларнинг соғлиғига жиддий путур етказган.

Ньеропга, шунингдек, шифокорлик қилиш ҳам тақиқланди ва 10,5 минг евро жаримага ҳам тортилди.

У 2014 йилда Канадага кетиб қолган ва ўзининг экстрадиция қилинишига қарши курашган эди.