26 апрель воқеалар тақвими
Бугун Халқаро интеллектуал мулк куни ва биродарлашган шаҳарлар куни.
Воқеалар:
1966 йил — Тошкент шаҳрида 8 баллик кучга эга кучли ер силкиниши содир бўлди.
1996 йил — “Амир Темур” ордени таъсис этилди.
2005 йил — Вилньюс шаҳрида Ўзбекистон ва Литва Республикалари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича давлатларо қўшма комиссиясининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.
1921 йил — Лондон кўчаларида биринчи мотоциклдаги полиция патрули жорий этилди.
Таваллудлар:
1798 йил — таниқли француз рассоми Эжен Делакруа,
1886 йил —татар халқ шоири Абдулла Тўқай,
1900 йил — америкалик физик олими ва сейсмолог Чарльз Фрэнсис Рихтер,
1910 йил — япониялик кинорежиссёр Томоюки Танака,
1938 йил — Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол,
1954 йил — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф,
1974 йил — Ўзбекистон Республкасида хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов.