Жамият | 19:06 / 26.04.2016
2847
1 дақиқада ўқилади

АҚШда энг чиройли бульдог зотидаги ит танланди

АҚШда энг чиройли бульдог зотига мансуб ит танланди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Ҳар йилги анънавий танлов 37-марта ўтказилди. Тадбир Дрейк университетида (Айнова штати) бўлиб ўтди.

Танлов ғолиби Винсент лақабли инглиз бульдоги бўлди. Ит эгалари уни ҳайвонлар учун мўлжалланган бошпанадан олишган ва унинг ёши нечада эканлигини билишмайди. Тахминларча, ит 3 ёш атрофида.

Энди Винсент Drake Relays енгил атлетика мусобақаларининг рамзи бўлиб "ишлаб беришига" тўғри келади. У мусобақа очилишида ва фотосессияларда иштирок этади.

Агар Винсент ўз мажбуриятларини бажара олмаса, унда унинг ўрнини танлов бўйича ундан кейинги ўринни эгаллаган рақиблари эгаллайди.

Аввалроқ Буюк Британияда вест-хайленд-уайт-терьер зотидаги ит энг яхши ит номи учун 22 мингта рақибини ортда қолдиргани маълум қилинганди.