АҚШда икки ўсмир автобус бекатидаги одамларни ўққа тутди
АҚШнинг Нэшвилл шаҳрида (Теннеси штати) номаълум кимсалар штатнинг қонунчилик йиғилиши ўтадиган бино ёнидаги автобус бекатида отишма уюштирди.
Отишма оқибатида 4 киши ўқотар жароҳат олган. Барча жабрланганлар 15-18 ёшли ўсмирлар бўлган, улардан бирининг аҳволи оғир, деб хабар бермоқда маҳаллий WSMV нашри.
Полиция отишмани содир этишга алоқадорликда гумон қилиб икки нафар 17 ёшли ўсмирни қўлга олди. Гувоҳларнинг айтишича, жиноятчилар воқеа жойидан қочаётиб, тўппончаларни буталар орасига улоқтириб юборган. Полиция жиноят тафсилотларини ўрганмоқда.
АҚШда отишмалар билан боғлиқ жиноятлар жуда кўп юз беради. Бундай нохуш воқеалардан энг фожиалиси 2012 йил 14 декабрда Ньютаун шаҳридаги мактабда юз берган. Ўшанда Адам Ланза исмли ўсмир аввал ўзининг онасини ўлдирган, кейин бошланғич мактабда 26 кишини – 20 нафар 5-10 ёшли болани ва 6 нафар катта ёшдагиларни отиб ташлаган.