Жамият | 18:48 / 26.04.2016
2002
1 дақиқада ўқилади
АҚШда янглишиш туфайли 12 яшар қизча бошқа мусобақага тушиб қолди
АҚШда ўн икки яшар қизча йўлдан адашиб кетиб, Рочестер шаҳрида ўтказилаётган ярим марафонга тушиб қолди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Ли Адианес Родригес 5 км. масофада ўтказилган шаҳар мусобақасида қатнашишни ният қилди. Қизча мусобақа бошланишига кеч қолдим, деб ўйлади ва стартда жам бўлиб турган одамлар билан югуриб кетди.
Родригес ярим йўлда тушуниб етдики, бу у қатнашмоқчи бўлган марафон эмас экан. Қизча ярим марафонни 2 соату 43 дақиқада якунлади ва ўйлаганидан 16 километр кўп югурди.
Қизнинг онаси уни 5 км. ли марафон финишида кўрмагач, ташвишга тушди. Орадан бироз вақт ўтиб, она ва қизча кўришишди.