Жаҳон | 10:54 / 26.04.2016
2043
1 дақиқада ўқилади
Брюсселдаги “Маальбек” метро бекатида терактдан кейин илк қатновлар амалга оширилди
25 апрель куни Брюссель метрополитенининг “Маальбек” бекати қайта иш бошлади. 22 апрелда бу бекатда поезд портлатиб юборилгач, у ёпиб қўйилганди.
Бекатнинг ташқи кўриниши ўзгармаган, платформа ва деворларда ёрилган плиткаларни худди аслидаги ҳолига қайтаришган.
Ишчиларнинг кузатувларига кўра, йўловчилар сони ҳам ўзгармаган. Бекатда мунтазам равишда фуқаролар хавфсилиги хизмати ходимлари фаолият кўрсатишмоқда. Кириш ва чиқиш қисмларини эса полиция ва ҳарбийлар назоратга олишган.
Бекатга кираверишда гуллар ва шамчироқларни кўриш мумкин, деворга Брюсселдаги теракт қурбонлари номи қайд этилган ҳамда аҳоли ёзиб қолдирган хатлардан иборат катта мемориал доска бириктирилган.