Жамият | 17:31 / 26.04.2016
7326
2 дақиқада ўқилади

Бухорода меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Бухоро вилоят Меҳнат бош бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2016 йил 22 апрель куни Бухоро давлат универститетида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Ушбу меҳнат ярмаркасида Бухоро давлат универститетининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистиратура мутахассисликлари бўйича тамомлаётган ёш мутахассислар хозирги кунда педагогик касбига ва ўз таълим йўналиши бўйича тамомлаётган касбий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш малакасига эга, таълим бозорида рақобатбардош кадрларни барқарор иш билан таъминлаш асосий мақсад қилиб белгиланди.

Ярмаркада Бухоро шаҳридаги 77 та иш берувчи корхона ва ташкилот ўзларининг 555 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ушбу ярмаркада 255 нафар олий ўқув билим юрти, ишсиз фуқаролар ва коллеж битирувчилари қатнашди. Шундан ёшлар 200 нафар, аёллар 18 нафарни ташкил этди. Олий ўкув билим юртлари, касб-ҳунар муассасалари битирувчилари ва бошқа тоифадаги ишсизлардан 52 нафарига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Қолган 203 нафар иштирокчига меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва бошқа ўзларини қизиқтирган масалалар буйича марказ мутахассислари ва ташкилотлар томонидан маслаҳатлар берилди.