Жаҳон | 09:48 / 26.04.2016
1770
1 дақиқада ўқилади
Франция Австралия учун сув ости кемалари қуришга тендерни ютди
Франция Австралия буюртмаси бўйича янги авлоддаги сув ости кемалари қуришга 50 млрд долларлик тендерни ютди, деб хабар бермоқда The Australian нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, Франциянинг тендерда ғолиб бўлгани ҳақидаги хабарни Франция президенти Франсуа Олландга Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл маълум қилди.
Танловда, шунингдек, Япония ва Германия иштирок этган.