Франция чемпионати. «Нанси» 3 йиллик танаффусдан кейин Биринчи лигага қайтди
«Нанси» жамоаси жорий мавсумда Франция чемпионатининг қуйи лигасидан юқори лигага ўтиш учун йўлланмани қўлга киритган илк жамоа бўлди. Жамоа 2 Лиганинг 35-турида «Сошо»ни енгди ва турнирда муддатидан олдин кучли учликдаги ўринни нақ қилди.
Нансидаги «Марсель Пико» стадионидаги баҳс 1:0 ҳисобида якунланди. Ягона голни 12-дақиқада Клеман Лангле урган.
«Нанси» чемпионат якунига 3 тур қолганида очколари сонини 68тага етказди ва энди бу жамоани кучли тўртликдаги тўртинчи жамоа «Гавр» (56 очко) қувиб ета олмайди. Биринчи лигага қайтиш учун яна бир даъвогар жамоа «Дижон» бўлиб турибди.
«Нанси» 2012/13 йилги мавсумда 18-ўринни эгаллаб, қуйи лигага шўнғиганди.
Маълумот учун, Биринчи лигани мавсум якунида тарк этиши аниқ бўлган бир жамоа номи ҳам аниқ бўлган. Айни вақтда «Труа» 17 очко билан 20-ўринда қолган.
Франция - Лига 2. 35-тур
Нанси (Нанси) – Сошо (Монбельяр) – 1:0
Гол: Лангле, 12 (1:0).
Огоҳлантириш: Педретти, 31; Дал, 60 – Фоссюрье, 10; Фюш, 25; Онген, 51; Сао, 66.