Спорт | 22:13 / 26.04.2016
3046
1 дақиқада ўқилади

Гулруҳбегим Тоҳиржонова гроссмейстерлик талабини бажарди

Бугун, 26 апрель куни Гулруҳбегим Тоҳиржонова Tashkent Open халқаро турнирининг сўнгги турида мусобақанинг иккинчи тартиб рақамли иштирокчиси арманистонлик Тигран Петросянни мағлубиятга учратди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.

Шу тариқа, шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Гулруҳбегим Тоҳиржонова гроссмейстерлик талабини бажарган.

Эндиликда Ўзбекистонда аёл гроссмейстерлар сони икки нафарга етди. Ўзбекистоннинг биринчи аёл гроссмейстери сифатида Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг опаси Нафиса Мўминова қайд этилган.