Ўзбекистон | 20:04 / 26.04.2016
4063
1 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов: Ўзбекистон Россияга мева ва сабзавот етказиб беришда Туркиянинг ўрнини боса олади

Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Россия Федерациясига узоқ муддат давомида мева ва сабзавотлар етказиб бериш салоҳиятига эга ҳисобланади ва бу борада Ўзбекистон Туркиянинг ўрнини боса олиши мумкин.

"Тўғрисини айтайлик: Туркия эндиликда маълум бир сабабларга кўра, Россияни мева ва сабзавотлар билан таъминлай олмайди. Мева ва сабзавотлар етказиб берилиши тўхтатилишининг жиддий сабаблари мавжуд. Айтингчи, ахир Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар кам етиштириладими?", дейди Ислом Каримов Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралар якунида.

"Ўзбекистон 2016 йилда мева ва сабзавотлар етиштириш ҳажмини 4,5 млн тоннага оширмоқчи. Рақамлар шундай. Биз шунчаки 1 йил учун эмас, узоқ муддат давомида Россияни мева ва сабзавотлар билан таъминлай оламиз”, деб қўшимча қилган республика раҳбари.