Малика Кейтнинг тўй кўйлагини яратган дизайнерни кўчирмачиликда айблашди
Британиялик дизайнер Кристин Кендалл Кейт Мидлтоннинг тўй либосини тиккан Alexander McQueen модалар уйини кўчирмачиликда айблаб, судга берди. Бу ҳақда People хабар берди.
Кендаллнинг айтишича, Alexander McQueen модалар уйида шаҳзода Уильямнинг турмуш ўртоғи учун кўйлак дизайнини яратишда айнан унинг чизмаларидан фойдаланишган. Дизайнернинг сўзлари бўйича, кўйлакка у яратган шахсий ишланмаларнинг айрим жиҳатлари кўчирилган.
Кендалл шунингдек, ўз чизмаларини Британия қироллик оиласига Уильям ва Кейтнинг тўй тантанасидан беш ой аввал юборганини ва жавоб тариқасида 2011 йилнинг январь ойида унга миннатдорчилик билдирилганини маълум қилди.
Alexander McQueen модалар уйида Кендаллнинг даъвосидан ҳайрон эканликларини маълум қилишган. Уларнинг айтишича, дизайнер 4 йил аввал мурожаат қилган пайтда келишувга эришилган эди. Келишув Сара Бертон яратган Кэтриннинг тўй либоси Кендаллнинг чизмаларидан кўчирилган мазмунидаги ҳарқандай эҳтимолни йўққа чиқариши айтилган.
Улар Кейт Кендаллнинг чизмаларини кўришмаганини билдиришган.