Жаҳон | 11:55 / 26.04.2016
1724
1 дақиқада ўқилади

Обама: Путин НАТО ва ЕИ мисолида Россия ҳокимиятига таҳдидни кўрмоқда

АҚШ президенти Барак Обаманинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин НАТО ва Европа Иттифоқига мамлакат ҳокимиятига таҳдид сифатида қарамоқда. Бу ҳақда Американинг CBS телеканали хабар қилган.

«Жаноб Путин одатда НАТО, ЕИ ва трансатлантика бирлигини Россия учун хавф-хатар манбаи сифатида баҳолаган», —деган Барак Обама.

Обаманинг айтишича, у кучли Россия билан ҳамкорлик қилувчи бирлашган қудратли Европа «тўғри танловдир», деган фикрини Путинга тушунтиришга уринган, бироқ ҳамкасбини ишонтира олганига шубҳа билдирган.