Иқтисодиёт | 14:45 / 26.04.2016
2776
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2016 йил март ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси 5 фоизга ўсди

Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ) томонидан эълон қилинадиган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) март ойида февраль ойига нисбатан 5,2 фоизга ўсиб, 1052 пунктгача (мингдан юқори рақам фаоллик ўсишини, мингдан пасти тушишни англатади) кўтарилган.

Умуман, ишбилармонлик фаоллигидаги ўзгаришлар юз бера бошлаган 2015 йил январидан бери ИФИ 22,2 фоизга ўсиб, 1222 пунктни ташкил этган.

ИТМ ҳисоботида қайд этилишича, март ойи кўрсаткичининг ўсишига ИФИнинг 4 та асосий таркибий қисмида ижобий ўзгаришлар рўй бергани сабаб бўлган, деб ёзади gazeta.uz.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ИТМ томонидан 2014 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти иқтисодий даврийликнинг қайси босқичида эканини оператив билиш мақсадида ишлаб чиқилган.

1999 йили Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган ИТМ тараққиётга оид кенг миқёсли масалалар юзасидан тадқиқотлар ўтказиб, ҳукуматга таклифларини ишлаб чиқади.