Спорт | 19:44 / 26.04.2016
1889
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритди
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Адҳам Эргашев учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.
62 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этган А.Эргашев даст кўтаришда 125 килограмм натижа билан бронза медаль соҳибига айланди.
Бугун ўзбекистонлик спортчилардан Достонбек Ёқубов (-69 кг) ва Лола Қодирова (58 кг) мусобақаларда иштирок этади.