Жамият | 19:35 / 26.04.2016
2277
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик талабалар Тамбов университетида ўтказилган рақс танловида биринчи ўринни эгаллади

Россиядаги Тамбов давлат университетида таҳсил олувчи ўзбекистонлик талабалар «Моя страна» номи остида ўтказилган рақс танловида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Kun.uz сайтига талабалардан бири Муслимбек Обидов маълум қилган.

"Биз барчамиз Тамбов шаҳридаги Гавриил Романович Державин номидаги олийгоҳда, турли йўналишларда ўқиймиз. Ҳар йили университетимизда «Моя страна» номи билан танлов ўтказилади. Унда миллий рақслар орқали урф-одатлар ва миллий анъаналар намойиш этилади", деган у.

Бу йилги танловда Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон, Хитой, Марокаш, Вьетнам, Россия ва Анголадан келган талабалар ўзларининг миллий рақслари билан иштирок этган.