Жаҳон | 19:32 / 26.04.2016
1786
1 дақиқада ўқилади

Reuters: хакерлар SWIFT тизимига ҳужум қилишди

Банк ўтказмалари бўйича SWIFT халқаро тизими сўнгги кунларда бир неча бор хакерларнинг ҳужумига дуч келган. Молиявий бирлашманинг шу ҳақда сўз юритилган ички ҳужжатлари Reuters агентлиги ихтиёрига тушган.

Мавжуд маълумотларга кўра, гап "киберҳудудда амалга оширилган бир нечта ҳодиса хақида бормоқда". Аммо ҳужжатда ўғирланган маблағ ҳажми ва санасига ойдинлик киритилмаган. Гарчи маълумотлар ОАВ учун мўлжалланмаган бўлса-да, тизим операторлари шундай ҳужумлар бўлганини Reuters агентлигига тасдиқлашган.

Шу билан бирга, 25 апрель куни SWIFT тизими хавфсизлик хизмати ходимлари, хакерлар ҳужумидан огоҳ этувчи дастурни янгилашга эришганлар. Эндиликда, мазкур тизимга аъзо барча молия муассасалари 12 майга қадар ушбу дастурни мустақил равишда ўрнатиб олишлари керак бўлади.