Жаҳон | 08:28 / 26.04.2016
2180
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея мобиль телефонлардан ноқонуний фойдаланиш учун жазони кучайтирди

Шимолий Корея мобиль телефонлардан фойдаланиш ортидан назоратни ошириб, ташқи дунё билан рухсат берилмаган алоқалар учун жазони кучайтирди. Бу ҳақда Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари борасидаги "Оқ китобда" айтилган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги ахборот агентлиги. Ушбу шарҳ 2014 йил охиридан Жанубий Кореяга ўтган 186 нафар Шимолий кореялик билан олиб борилган сўровнома асосида тузилган.

Жанубий Кореянинг миллий бирлашиш ишлари бўйича вазирлигининг таҳлилий ҳужжатлар жамланмасида 2014 йил январда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мобиль телефонлардан чегараолди ҳудудларда фойдаланишда пайқалганларни хавфсизлик идораларининг маҳаллий бўлимларига эмас, балки вилоятдаги марказларга жўнатиш ҳақида кўрсатма берган. Шимолий Корея ҳукуматининг фикрича, бундай чора қоидабузарлар жойларда маҳаллий хавфсизлик бўлимлари ходимларига пора бериб, жазодан қутулиши мумкинлиги сабабли қабул қилинган.

Шимолий Кореяга мобиль телефонлар Хитойдан ноқонуний йўл билан олиб кирилади. Қурилмаларда пули аввалдан тўланган сим-карталар бўлиб, бу Шимолий кореяликларга нафақат Хитойга, балки халқаро алоқа орқали Жанубий Кореяга ҳам қўнғироқ қилиш имкониятини беради.