ТИВда Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 12-раунди бўлиб ўтди
Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сужата Меҳта бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
Делегация 26 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 12-раундида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотидаги ижобий ўзгаришлар қайд этилди, хусусан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг 2015 йил июлидаги Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокараларнинг самарали якунлари алоқаларни янги босқичга олиб чиққани таъкидланди.
Учрашувда Ҳиндистон элчиси Винод Кумар иштирок этди.