Иқтисодиёт | 19:24 / 26.04.2016
1861
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда маркетинг ва реклама бўйича ADFORUM форуми бўлиб ўтмоқда

25 апрель куни Тошкентда ADWEEK.UZ Маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасида икки кунлик ADFORUM 2016 маркетинг ва реклама форуми очилди.

ADFORUM 2016 қатнашчилари рекламани бошқариш, товар белгиси муҳофазаси, медиарежалаштириш, брендни шакллантириш ва олға силжитиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Форум доирасида ташкил этилган кўргазмада миллий компанияларнинг маҳсулот ва хизматлари тақдим этилди.

Илк бор ташкил этилган ADWEEK.UZ ҳафталиги реклама ва маркетинг бозорини ривожлантиришда билим ва тажрибаларни алмашиш учун қулай майдон бўлиши лозим, дея таъкидлади форум очилишида Давлат рақобат қўмитаси бош бошқарма бошлиғи Нажмиддин Шарипов.

Ҳафталик доирасида ADBRAND 2016 брендлар танлови ўтказилиб, ғолиблар 27 апрель куни ёпилиш маросимида эълон қилинади.

Суратлар манбаси: facebook.com/infocom.uz

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш