Туркия Сурия билан чегарасида ракета қурилмаларини жойлаштирди
Туркия армияси Сурия билан ўртасидаги чегарасига қўшимча кучларини жалб қилмоқда, Килис шаҳри ҳудудида 80 сония ичида 40 марта ўқ узишга қодир ракета қурилмалари жойлаштирилди. Бу ҳақида Anadolu нашри хабар берди.
Агентликнинг ҳарбий манбаси берган маълумотларга кўра, Туркиянинг ғарбий ҳудудларидан мамлакатнинг жануби-шарқидаги Ғазонтепа провинциясидаги 5-бронетанк бригадасининг ҳарбий базасига Сурия чегарасидаги қўшин қисмларини кучайтирувчи ҳарбий техника юкланган 13та трейлер йўл олди.
Килис охирги ҳафта ичида Сурия билан чегарадош ҳудудда ИШИД террорчи гуруҳи назорати остида бир неча марта ракетадан ўққа тутилди. Бунинг натижасида ўн нафар киши ҳалок бўлган, тахминан қирқ киши жароҳат олган.
25 апрелда турк ОАВ ҳарбий манбаларга таяниб Килис ҳудудига қўшимча бронотехника етказилганини маълум қилишганди. Туркия томондан отишмалар натижасида ИШИДнинг саккиз ҳарбийси ўлдирилган, шунингдек террорчиларнинг ракетаси ҳам яксон қилинган.