Хитойда 603 от кучига эга электр суперкар намойиш этилди
Хитойнинг BAIC компанияси 603 от кучига эга электр двигатель билан таъминланган Acrfox-7 суперкарини расман намойиш қилди. Моделнинг илк оммавий намойиши Пекин автосалонида бўлиб ўтди.
Формула-E чемпионатининг электрик болидлари Acrfox-7 суперкарининг яратилишига туртки бўлди. Моделнинг ишлаб чиқиш жараёни Campos Racing пойга жамоаси мутахассислари иштирокида Барселонада кечган.
BAIC Arcfox-7 автосининг электр двигатели соатига 6,6 киловатт ҳажмдаги батареялар тўпламидан қувват олади. Икки эшикли машина уч сонияда қўзғалади, унинг максимал тезлиги эса соатига 260 километрни ташкил этади.
1755 килограммли Arcfox-7 суперкари 299 км йўл юришга етадиган энергия захираси билан таъминланган.
BAIC автосини “чайка қаноти” типидаги эшиклар, бошқарилувчи электрониканинг иш режимини ўзгартирувчи тизим, диодли ёруғлик чироқлари, тўрт нуқтали хавфсизлик камарлари, рақамли ускуна панели, шунингдек қувват агрегатини ишга туширишда қўлланилувчи бармоқ излари сканери билан жиҳозланган.
BAIC Arcfox-7 моделининг сотуви Хитойда жорий йилнинг охирига қадар йўлга қўйилади. Автомобиль нархига аниқлик киритилмаган.