Хоразмда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди
Хоразмда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
Ушбу анъанавий ярмаркада иштирок этаётган саноат корхоналари ҳамда тузилаётган шартномалар сони йилдан-йилга ортмоқда. Жумладан, 2013 йилда ташкил этилган ярмаркада вилоятдаги 181 корхона 400 дан ортиқ турдаги маҳсулотларини намойиш этган бўлса, жорий йилги кўргазмада қарийб 400 корхона 650 дан ортиқ маҳсулот турлари билан иштирок этди. Ярмаркада жами 33,5 миллиард сўмлик ва 6,2 миллион долларлик шартнома имзоланди.
Ярмаркада вилоятда 2013-2016 йилларда ишлаб чиқарилиши янгидан ўзлаштирилган гидравлик экскаваторлар, бульдозерлар, маиший газ баллонлари, музлаткич ва совуткичлар, қуёш коллекторлари, қуёш батареяларида ишлайдиган кўча ёриткичлари, LED лампалар, спорт инвентарлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.
Ярмарка доирасида вилоятда ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган янги турдаги саноат маҳсулотларининг тақдимотлари ўтказилди.