Спорт | 15:37 / 26.04.2016
1853
2 дақиқада ўқилади

Яя Туре: «Менинг африкалик иним Маҳрез мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлганидан мамнунман»

«Манчестер Сити» жамоасининг ивуарлик яримҳимоячиси Яя Туре «Лестер» жамоасининг жазоирлик Риёз Маҳрезнинг ўтказилган сўровномага кўра, АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлганига муносабатини билдириб ўтди.

«Маҳрезни АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилгани билан табриклайман!

Ўзингнинг африкалик ининг шундай номга сазовор бўлганини кўриш ёқимли», – дея ёзган Туре ўз твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни Англия профессионал футболчилар ассоциацияси «Лестер» футболчисини мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирлади. У бу номга даъвогар асосий 5 футболчини, жамоадошлари Варди ва Канте, ҳамда Месут Ўзил («Арсенал»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») ҳамда Дмирти Пайени («Вест Ҳэм») ортда қолдирди.

Маҳрез бундай мукофотга сазовор бўлган илк африкалик футболчига айланди.

Маълумот учун, 25 ёшли бу футболчи жорий мавсумда жамоаси билан АПЛнинг 34 ўйинида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 4 марта голли узатмани амалга оширди.

Маҳрез АПЛ мавсумининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди