Жамият | 14:40 / 27.04.2016
6184
2 дақиқада ўқилади

27 апрель: тарих саҳнасида...

27 апрель—жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 127-куни

Воқеалар:

2007 йил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Акира Амарини қабул қилди. 1999 йил — Тошкентда “Зилзилани олдиндан айтиб бериш муаммолари” мавзуидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

1994 йил — Тошкент шаҳрида Германиянинг китоблар кўргазмаси очилди.

1908 йил — Лондонда IV Олимпия ўйинларига старт берилди.

1521 йил — Филиппинда машҳур сайёҳ Фернан Магеллан маҳаллий аборигенлар қурбонига айланди.

Таваллудлар:

1759 йил — инглиз ёзувчиси Мэри Годвин,

1791 йил — америкалик рассом, Морзе алифбоси кашфиётчиси Сэмюэл Морзе,

1820 йил — инглиз файласуфи ва социологи Герберт Спенсер,

1896 йил — америкалик кимёгар, синтетик полимер, яъни нейлонни кашф этган олим Уоллес Хьюм Карозерс,

1927 йил — таниқли рус комик актёри Евгений Моргунов,

1975 йил — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Дилфуза Раҳимова.