Жаҳон | 08:56 / 27.04.2016
1730
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироқда ИШИДнинг 500 млн доллар пули сақланаётган "банк"ни йўқ қилди

АҚШ томонидан Ироқнинг Мўсул шаҳрида амалга оширилган ҳаво зарбалари орқали ИШИДнинг пул сақлаш омборхонаси йўқ қилинган. Бу "банк"да жангариларнинг ярим миллиард доллар атрофидаги маблағи бўлган. Бу ҳақда ИШИДга қарши амалиётлар бўйича қўмондон ўринбосари, генерал-майор Питер Герстен маълум қилган.

"Бизда турлича рақамлар бор. Разведка бу маълумотни ўрганмоқда. Мен 300 миллиондан 800 миллион долларгача бўлган маблағлар ҳақида эшитдим. Ўртача 500 млн доллар деса ҳам бўлади", деган Герстен журналистларган.

Генерал жангариларнинг "банки"га қилинган ҳужумнинг баъзи тафсилотларини келтирган.

Унинг айтишича, Мўсулнинг жанубида сақланаётган маблағлар ИШИДнинг пул тақсимловчи амалдорига, "молия амири"га тегишли бўлган. Бу бино анча вақтдан буён кузатувда эди.

Ушбу уйда болалар ва аёллар ҳам яшаган, аммо асосий ҳужум улар бинодан ташқарида эканида ҳужум амалга оширилган. Бу ҳужумда Исроил тажрибасидан фойдаланилган.

"Биз Hellfire ракетасини йўлладик ва фақат бинонинг том қисмига зарар етказдик. Бундан мақсад ичкаридаги аёллар ва болаларнинг ташқарига чиқиб кетишини таъминлаш эди. Кейин амалиёт давом эттирилди. Шунга қарамай, операция чоғида тинч аҳоли вакиллари ўртасида қурбонлар бўлган", деган Герстен.