Жамият | 18:48 / 27.04.2016
2170
1 дақиқада ўқилади

АҚШда икки ёшли бола онасини қуролда отиб қўйди

Висконсин штатидаги Милоуки яқинида икки ёшли бола автомобилнинг орқа ўриндиғи остидан қурол топиб олиб, ўз онасини отиб ташлаган. Бу ҳақида WISN-TV маълум қилган.

Бола рулни бошқариб кетаётган онасининг елкасига битта ўқ узган. Бу машъум ҳодиса Висконсин шоссесида содир бўлган. Ўқ узилгандан сўнг аёл автомобилни тўхтатган. Тез ўтмай унинг жони узилган.

Таъкидлашларича, аёлнинг уч фарзанди қолган.