Фан-техника | 16:07 / 27.04.2016
2050
2 дақиқада ўқилади

Boeing 737 самолёти двигателини ўриндиққа айлантиришди

Британиянинг Fallen Furniture фирмаси дизайнерлари Boeing 737 самолётининг двигателидан тайёрланган ўриндиқни намойиш этишди. Luxurylaunches хабар беришича, у хром билан қопланган алюминий ва юмшоқ қора чарм билан жиҳозланган.

Ўриндиқ ҳозирча сотувга қўйилмаган, нашр унинг нархи ҳақида ҳам аниқ маълумот бермаган. Курсига фақатгина компаниянинг сайтида ариза қолдирган ҳолда буюртма бериш мумкин.

2015 йилнинг декабрь ойида Rolls-Royce автомобилининг двигатели ёрдамида ҳаракатланувчи қаҳвахона столчаси сотувга қўйилган эди. Электр энергияси бирлигидаги болтлар кесиб ташланган бўлиб, қурилманинг ўзи эса мой қолдиқларидан тозаланган ва сайқаллаштирилган. Унда RR эмблемаси ва оқ LED-ёритгичлари бор. Стол усти шишадан ясалган. Нархи — 1,500 минг доллар атрофида баҳоланган.

Автомобиль қисмлари, шунингдек, кийим-кечакнинг бир бўлагига ҳам айланиши мумкин. Бунга голландиялик дизайнер Анук Виппрехт (Anouk Wipprecht)нинг либослар тўпламини мисол қилишимиз мумкин. У либосларга Audi A4 седанининг қисмлари – парковка учун мўлжалланган датчик ва вспишкалардан безак берган.