Спорт | 15:27 / 27.04.2016
1745
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Наингголанни 40 млн еврога сотиб олиш арафасида турибди

Италиянинг «Рома» ва Англиянинг «Челси» клублари римликлар яримҳимоячиси Ража Наингголан трансфери бўйича музокараларни давом эттиришмоқда.

Лондонликларнинг бўлажак бош мураббийи Антонио Конте бельгиялик яримҳимоячини сотиб олишни тайинлаган. «Челси» Наингголан учун 40 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.

Football Italia нашрининг Sky Sport Italia ва ESPN нашрлари манбаларига таяниб берган хабарига кўра, инглизлар мазкур харидни амалга ошириш учун жуда яқин туришибди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Наингголан «Челси»нинг Европа чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги туфайли лондонликлар сафига бориб қўшилишни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Маълумот учун, «Рома» Наингголанни 2014 йилнинг январида «Кальяри» 50 фоиз трансфер ҳуқуқи эвазига 9 миллион евро тўлаб сотиб олганди. 2015 йилда клуб футболчи учун яна 9 миллион евро тўлаган ва бельгиялик футболчини тўлиқ ўзиники қилиб олганди.