Жаҳон | 18:21 / 27.04.2016
1791
1 дақиқада ўқилади

Эрон мудофаа вазири: АҚШ Шарқий Осиёда гегемон бўлишни хоҳлайди

Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон Халқаро хавфсизлик бўйича V Москва конференциясида баёнот беришича, АҚШ Шарқий Осиёда ўз гегемонлиги ва ҳарбий қудратини ўрнатиш ниятида.

«Америка ўзининг ҳарбий стратегияси бўлмиш хавфсизлик доктринаси доирасида сиёсий-стратегик ва дипломатик ташаббуслари воситасида экспансионизм сиёсатини сақлаб қолар экан, гегемонлиги ва кенг миқёсдаги ҳарбий қудратини ўрнатишни таъминлаяпти», — деган Эрон мудофаа вазири.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Шарқий Осиёда шундай сиёсат юргизмоқда. Шу билан расмий Вашингтон минтақанинг буюк давлатларини назорат қилиш, уларни тийиб туриш ва уларга қарши туриш мақсадида минтақанинг бошқа мамлакатлари билан коалиция ташкил этишга эришмоқда.

Бундан олдинроқ, Эрон олий раҳнамоси Али Ҳаменеи ҳам АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни фақатгина қоғозда олиб ташлагани хусусида баёнот берган эди.

Эрон олий раҳбари: АҚШ санкциялари қоғоздагина бекор қилинган