Жамият | 10:58 / 27.04.2016
2932
1 дақиқада ўқилади
Ҳарри Поттерда роль ижро этган актёр аралаш жанг санъатида рингга чиқди
Инглиз актёри Жошуа Хердман хаваскор сифатида аралаш жанг санъатида жанг ўтказди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
28 ёшли жангчи Лондонда польшалик Януш Валачовский билан рингга чиқди ва унинг устидан ғолиб чиқди.
Маълумот учун: Хердман Ҳарри Поттер фильмида суратга тушган. У картинада Драко Малфойнинг дўсти Грегори Гойл образида гавдаланган.