Жамият | 11:51 / 27.04.2016
1877
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликларнинг 81,5 фоизи ШҲТ саммити арафасида Тошкентнинг ташқи қиёфасида рўй бераётган ўзгаришларни ижобий баҳолади

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқаролар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлиб ўтадиган мажлиси ҳақида” мавзуида экспресс-сўров ўтказди.

Сўралувчиларнинг 81,5 фоизи ШҲТ саммити арафасида Тошкентнинг ташқи қиёфасида рўй бераётган ўзгаришларни ижобий баҳолаган. Уларнинг фикрича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарларининг учрашувига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда ва улар пойтахт қиёфаси кун сайин ўзгариб бораётганидан мамнун.

Шунингдек, 92,1 фоизи киши ШҲТни энг нуфузли халқаро ташкилотлардан, деб ҳисоблайди. Ушбу халқаро тузилма терроризм, диний экстремизм, сепаратизм, қурол-яроғ ва наркотикларнинг ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётгани таъкидланган. Фуқароларнинг фикрича, ШҲТ энг таъсирли халқаро ташкилотлардан бири ҳисобланади.