Иқтисодиёт | 11:02 / 27.04.2016
2105
1 дақиқада ўқилади
Жаҳон банки 2016 йилда нефтнинг ўртача нархини 41 долларгача кўтарди
Жаҳон банки нефть ўртача қийматининг 2016 йилги прогнозини яхшилаб, 37 доллардан 41 долларгача кўтарди, дейилади молия муассаса сайтида. Хомашё нархининг ўзгариши, жаҳон бозоридаги ортиқча маҳсулотнинг камайиши эҳтимоли билан боғлиқ.
«Нефть бозорида кайфиятнинг яхши томонга ўзгараётгани ва долларнинг заифлашаётгани сабабли Жаҳон банки нефтга оид прогнозини баррелига 37 доллардан 41 долларгача оширади. Яқин истиқболда, бозордаги ортиқча нефть захираси камая боради», — дейилади сайтда эълон қилинган ахборотномада.
Экспертларнинг фикрича, бозорда мувозанат тикланган экан, йил мобайнида нефть нархи кўтарила бошлайди. Аммо ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган давлатлар нефть қазиб олишни сезиларли кўпайтиришса, қора олтин яна арзонлашади.