Канн фестивали меҳмонлари аксилтеррор амалиёт симуляциясидан чўчиб кетишди
Канн кинофестивалида террористик ҳужумларни қайтариш бўйича машқлар акс эттирилган видео тадбир меҳмонларининг ғазабини келтирди. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.
Қайд этилишича, машқлар 21 апрель куни ўтказилган. Унда полиция ходимлари ва тез ёрдам шифокорлари иштирок этган. Машқлар жараёнида сохта террорчилар Канн фестивалининг маросимлар ва конгресс залини босиб олишади.
Маълум бўлишича, 11-22 май кунлари ўтказиладиган фестивалга ташриф буюрувчи инсонлар мазкур видеони ўз ўрнида тўғри қабул қилишмаган.
Фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонлардан бири ролик жойлаштирилмагунга қадар бу каби вазиятлар содир бўлиш эҳтимоли ҳақида ўйлаб кўрмаганлигини таъкидлади.
Канн шаҳри мэри Дэвид Лиснарднинг қайд этишича, мазкур машғулот реал ҳаётда содир бўлиши мумкин бўлган ҳужумларга тайёр туришда ёрдам беради.