Land Rover йўқолган буюмларни қидириш функцияси билан таъминланган Discovery Sport кроссоверини тақдим қилди
Land Rover компанияси Discovery Sport кроссоверининг бироз замонавийлаштирилган версиясини кўрсатди. Янгиликлардан бири йўқотилган буюмларни эгаларига қайтаришга ёрдам берувчи InControl Touch Pro мультимедиа мажмуи учун махсус илованинг ишлаб чиқилганлигидадир.
Янги функциянинг ишлаши учун смартфонга махсус иловани ўрнатиш ва ҳамёнга солиб юриш, калитга брелок сифатида илиш ёки сумканинг илгичига маҳкамлаш мумкин бўлган Tile белгиларини сотиб олиш зарур. Бу белгиларни смартфонга Bluetooth 4.0 симсиз алоқасини улашда қўлланилади ва улар бир йилгача автоном режимда ишлашади. Шундан сўнг янги белги сотиб олишга тўғри келади, чунки батарея олинадиган эмас.
Илова буюмнинг жойлашувини фақат бир шарт билан аниқлайди, унгача бўлган масофа 50 метрдан ошмаслиги керак. Белгилар тармоқда бирлашиши ҳам мумкин ва белгининг ёнидан ўтган ҳамда смартфонида Tile иловаси бўлган ҳар қандай киши уни топишга ёрдам бера олади. Дастур фон режимида йўқотилган буюмнинг географик координаталарини юборади.
Агар белги эгасига яқин жойда жойлашган бўлса, уларни топиш осонроқ бўлиши учун товушли сигнал бериши мумкин. Буюмнинг жойлашган ўрнини автомобилнинг мультимедиа тизимидаги экранда кўриш имкони бор.
Бир Tile-белгининг баҳоси 25 долларга тенг.
Бундан ташқари, охирига етказиб ишланган Discovery Sport ҳам кузовнинг янги ранглари, ҳайдовчининг чарчагани ҳақида огоҳлантирувчи тизимларга эга, ҳаракат чизиғини назорат қилади ва тезлик режимини автоматик равишда қўллайди (электроника йўлдаги белгиларни ҳисоблайди ва зарурат туғилганда машина тезлигини секинлаштира олади).